Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 96 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Устозлар миллий форуми: натижалар таҳлил қилиниб, вазифалар белгилаб олинди, фаол ва ташаббускорлар рағбатлантирилди

×

 2022-08-29 15:21:29    144

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги “Висол” тантаналар мажмуасида халқ таълими тизими ходимлари, устоз-муррабийлар иштирокида 2022-2023 ўқув йили олдидан Устозлар миллий форуми бўлиб ўтди.

Ўтган ўқув йили давомида эришилган натижаларни таҳлилий сарҳисоб қилиш ва соҳа олдида келгусидаги вазифаларни белгилаб олишга қаратилган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев устоз деганда кўнгилларда чуқур ҳурмат ва эҳтиром, чексиз миннатдорлик туйғулари, ҳеч нарса билан ўлчаб, адо этиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлишини таъкидлаб, шарафли касб эгаларининг ёш авлод муносиб таълим-тарбиясидаги муҳим ўрни ҳақида тўхталиб ўтди. 

Туман раҳбари ўз сўзида давлатимиз раҳбари бошчилигида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, устозларнинг жамиятдаги ўрни, қадр-қимматини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар моҳияти ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.

"Ҳокимларнинг мактабга эътибор қилиш беш йиллиги", туман, вилоят ва республика даражасида мактаб таълимини ислоҳ қилиш Кенгашларининг тузилиши, Республика кенгашига шахсан Президент раҳбарлик қилиши, туман ва вилоят кенгашларига эса ҳокимлар бош бўлиши борасидаги ташаббусларнинг амалиётга тадбиқ этилгани ҳам мамлакатимизда таълим соҳасини ривожлантириш жараёнидаги муҳим босқичдан далолатлиги таъкидланди.

Тумандаги таълим муассасаларини инфратузилмасини яхшилаш, билим масканларида ҳар томонлама замонавий шароит ва қулайликларни яратиш мақсадида Инвестиция, “Обод қишлоқ”, “Ташаббусли бюджет” каби лойиҳалар ва вилоят, туман манзилли дастурлари асосида жорий йилда қурилиш-ободонлаштириш ишлари учун 11 млрд. 580 млн. сўмдан зиёд маблағлар ажратилди. 

Шунингдек, умумтаълим мактаблари моддий-техник базасини яхшилаш, ўқувчи ёшлар учун муносиб имкониятларни яратиш учун 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида туман ҳокимлиги ташаббуси билан қўшимча равишда 4 млрд. 785 млн. сўм маблағлар йўналтирилди ҳамда мазкур тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилиши белгиланган. 

Туман халқ таълими тизимида фаолият олиб борувчи педагог-кадрларнинг сифат таркиби, чет тилларини билиш ва ўқитиш даражаси йилдан йилга сезиларли даражада ўсиб бораётганлиги қайд этилди. 

Форум давомида ўтган ўқув йили давомида туманимиз ўқитувчилари ва ўқувчилари эришган салмоқли натижалар таҳлил қилиниб, туман раҳбари бу борада қўлга киритилган ютуқлар билан чегараланиб қолмасдан, янада катта марраларни, мақсадларни белгилаш лозимлиги, бунинг учун энг илғор тажрибаларни амалда тадбиқ этишдан тўхтамаслик зарурлиги ҳақида айтиб ўтди. 

Тадбирда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, туманда таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган кўплаб таълим фидойилари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва совғалари билан тақдирланди. 

Бадиий жамоалар иштирокидаги концерт дастури тадбир қатнашчиларига янада кўтаринкилик бағишлади.