Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЖИНОЯТ УЧУН ЖАЗО МУҚАРАР
2022-08-29 10:24:52 128
Ер - умуммиллий бойлик. Кейинги йилларда ушбу ресурсдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер муносабатлари соҳасида қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, ахборот технологияларини жорий қилиш орқали ер ажратиш тартибининг очиқлиги ва шаффофлиги ортиб бормоқда, соҳада бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда.
Шундай имкониятлар яратилаётган вақтда ҳам ўз нафсини ўйлаб, осон даромад орттириш мақсадида қабиҳ ниятлар билан жиноятга қўл ураётганлар ҳам йўқ эмас.
Т.Валиев (исм шарифи ўзгартирилган) 2018 йил июль ойида алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида А.Алиевга Ўзбекистон тумани Гулистон қишлоғида жойлашган ер майдонидан 70 сотих қисмини боғ учун расмийлаштириб беришини айтиб, уни алдаб, 4.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, вақтинча фойдаланиб туришини айтиб, нархи 200 АҚШ доллари бўлган электр ишлаб-чиқариш ускунасини қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Бундан ташқари у 2021 йил 23 ноябрь соат 17:00 ларда такроран алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Ўзбекистон тумани Қудаш қишлоғида Ш.Шариповга Ўзбекистон тумани Қумбости м.ф.й. Гулистон қишлоғида жойлашган боғини туман ҳокимлиги томонидан боғларни бузиш учун тузилган комиссия билан гаплашиб, буздирмасдан олиб қолишга ёрдам қилишини айтиб, уни алдаб, 3.000.000 сўм пулларини қўлга киритиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтёжлари учун ишлатиб юборган.
Т.Валиевга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан кўрилиб, гарчанд судланувчи айбига иқрор ва пушаймон бўлсада, лекин етказилган зарарларни қопламаганлиги, содир этган жинояти учун жазо муқаррарлиги ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида унга нисбатан озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланди.
Кейинги пушмон ўзинга душман. Ердан унумли фойдаланиб, яратилаётган имкониятлардан ҳамда берилаётган имкониятлардан кенг фойдаланиб, ҳалол меҳнат билан даромад орттириб, оиласи даврасида хотиржамликда ҳаёт кечириш ўрнига Т.Валивнинг қабих ниятларда нафси қул бўлиши уни панжара ортигача етаклаб келди.
Ш.Мирзакиров
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси