Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 93 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Саёқ юрган таёқ ейди

×

 2022-08-29 10:16:59    141

PDF yuklash
Chop etish


Инсон ҳаёти унинг соғлиги барчасидан устундир. Ўзганинг соғлигига жарохат  етказиш қонун билан жиноят сифатида эътироф этилиб, оғирлик даражасига кўра туркумларга бўлинган. Ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида кўриш, сўзлаш, эши­тиш қобилиятини йўқотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқиши ёки унинг фаолияти тамоман йўқолишига, руҳий касалга чали­нишга ёки умуман соғлиғи бузилиб, умумий меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмининг доимий йўқолишига ёки ҳомиланинг тушиши ёхуд баданнинг тузалмайди­ган даражада хунуклашишига сабаб бўлса, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади. Баданга шикаст етказиш деганда, бошқа одамнинг эркига қарши содир этилган, унинг тўқималари ва аъзоларининг анатомик яхлитлиги ёки физиологик вазифалари ташқи муҳит таъсири остида ёхуд айбдор томонидан жисмоний таъсир кўрсатиш билан ишдан чиқаришда ифодаланган соғлиғига ҳуқуққа хилоф равишда зарар етказишдир.

Ёшларнинг ўқиши, билим олиши, ҳунар ўрганиши учун кенг имкониятлар, ҳохиш-истакларини амалга ошириш учун чексиз йўллар очилган бир вақтда оиласи, маҳалласи қолаверса юртимиз равнақига ҳисса қўшиш ўрнига билим олмасдан, бирор бир ҳунарни ўрганмаган, саёқ юрган Д.Х 2021 йил 19 июль куни соат 19:30 ларда таниши Ш.А ва бошқа шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, безорилик оқибатида баданга оғир шикаст етказиш мақсадида Ўзбекистон тумани Навбаҳор м.ф.й. Аширқулмерган қишлоғи Мустақиллик кўчасида жойлашган устахона олдида Ў.Р билан ўрталарида бўлган низони ҳал қилиб олиш учун учрашиб, у билан ўзаро гап талашиб жанжаллашиб, жанжал вақтида Ш.А  Ў.Рнинг кўзига газ балондан газ сепганидан фойдаланиб, Д.Х ўзи билан олиб келган хўжалик пичоғи билан Ў.Рнинг ўнг биқин соҳасига қасддан уриб тан жароҳати етказган. Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Ў.Рда кўкрак қафаси ўнг орқа қўлтиқ ости чизиғи бўйлаб 7-қовурғалар аро проексияда тешиб ўтган санчма-кесма яраси, ўнг томонлама гемопневмоторакс, кўкрак қафаси орқа юзасида юзаки санчма-кесма яраси кўринишидаги тан жароҳатлари бўлиб, ушбу тан жароҳатлари оғирлик даражаси ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатилган.

Д.Хнинг содир этган қилмиши юзасидан жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан  жиноят иши кўриб чиқилди. Суд мажлисида судланувчилар, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тингланиб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқилиб гарчанд Д.Х содир этган қилмишига пушаймон бўлиб, кечирим сўраган бўлсада, жиноятни ғаразли ва паст ниятларда содир этганлигини муқаддам судланганини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб эътироф этиб, унга нисбатан озодликдан махрум илиш билан боғлиқ жазо тайинланиб, қонун устуворлиги таъминлади.

Энди дод-войларга кеч. Ҳали 30 ёшга тўлмаган Д.Х оиласини кўз ёшларга ғарқ қилиб панжара ортига кетди. Саёқ юрган таёқ ейди.

Ёшликда билим ўрганиб, тафаккурини бойитиш ва келгусида оиласини ҳалол ризқ билан боқиш, фарзандларига гўзал тарбия бериш кафолатидир. Бежиз айтилмаган, ёшликда олинган билим-тошга ўйилган нақшдир.

Ш.Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси