Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 218 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тиббиёт ходимлари байрам шодиёналарини кўтаринки руҳда нишонлашди

×

 2022-08-28 00:01:39    74

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида байрам тадбири ташкилланди.

Байрам тадбирида соҳа фидойилари, фахрийлар, саломатлигимиз посбонлари қатнашдилар.

Тантанада иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддиновлар тадбир қатнашчилари ҳамда улар орқали тумандаги барча тиббиёт ходимларини байрам билан табриклаб, аҳолига сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш йўлидаги меҳнатларида зафарлар тилади. 

Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, эндиликда тиббий хизматнинг асосий вазифаси касалликларни даволаш эмас, балки уларнинг олдини олишга, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини яхшилашга, узоқ умр кўришига ҳисса қўшишга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли эканлиги таъкидланди. 

Тадбир давомида узоқ йиллар тумандаги болалар поликлиникаси мудираси вазифасида фаолият кўрсатган соҳа фидоийси Обидахон Абдулазизовага Президентимиз томонидан таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилиб, ўзининг самарали меҳнатлари билан бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ фаол ходимлар ҳам муносиб рағбатлантирилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги