Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 112 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бу юртда ҳар бир инсон азиз ва қадрли: Ўзбекистон туманида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчиларга бепул мактаб формалари топширилди

×

 2022-08-26 22:50:17    97

PDF yuklash
Chop etish


Мустақиллигимизнинг 31 йиллигини муносиб кутиб олишга қизғин тараддуд кўрилаётган шу кунларда Ўзбекистон туманида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги умумтаълим мактабларида таҳсил олувчи 54 нафар чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчиларга мактаб формалари бепул совға қилинди.

Тадбирда иштирок этган туман сектор раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева инсон қадри улуғ бўлган юртда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини таъкидлаб, болалар ва уларнинг яқинларини байрам билан қутлади. 

Бу каби ғамхўрликдан ўқувчилар ва уларнинг васийлари беҳад шод бўлиб, болалар янги ўқув йили олдидан улашилган қувончдан мамнунликларини билдиришган бўлса, ёши улуғлар юртда тинчлик, ўзаро меҳр-оқибат абадий бўлишини ният қилдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги