Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мукаммал таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этган боғча давлатботирлик болаларга байрам туҳфаси бўлди
2022-08-26 19:45:52 154
Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида Ўзбекистон туманидаги замонавий талаблар асосида жиҳозланган, сифатли таълим ва тарбия олиш учун барча шароитлар муҳайё қилинган 25-давлат мактабгача таълим ташкилоти Давлатботир маҳалласининг 160 нафар жажжи болажонлари учун ўз эшикларини очди.
54 йилдан буён фойдаланиб келинаётган эски боғча иморатларини замонавий кўринишга келтириш юзасидан жорий йилги “Очиқ бюджет”нинг биринчи мавсумида таклиф киритилиб, якунда мазкур ташаббус ғолиб бўлди. Лойиҳа доирасида ажратилган 180 миллион сўмга қўшимча равишда бунёдкорлик ишлари учун туман маҳаллий бюджети ҳам 200 миллион сўм маблағ сарфланди.
“Қурилиш замини Қўқон” МЧЖ уста-қурувчилари томонидан мавжуд 100 ўринли бино мукаммал таъмирланиб, қўшимча 60 ўринли янги бино ҳам қуриб битказилди, муассаса атроф ҳудуди ободонлаштирилди.
Натижада мактабгача таълим ташкилотида қўшимча гуруҳ хоналари ташкил этилиб, унга қатновчи болалар сонини 110 тадан 160 тага етказиш ва қамровни ошириш имконияти яратилди.
Мактабгача таълим ташкилоти моддий техник базасини бойитиш, бу билан жажжи кичкинтойларга янада қулайлик яратиш мақсадида қиймати 75 миллион сўмдан зиёд маблағни ташкил этувчи замонавий мебел ва юмшоқ жиҳозлари, ноутбук, музлаткич, газ плитаси каби маиший техникалар билан таъминланди.
Замонавий қиёфа касб этиб, қўшимча шароитларга эга бўлган масканнинг бугунги очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, мактабгача таълим бўлими ва ташкилотлари вакиллари, маҳалла аҳли ҳамда жамоатчилик иштирок этди.
Тадбирда сўз олган туман раҳбари барчани қўшалоқ шодиёна билан қутлаб, бугунги кун талабларига мос ҳолга келтирилган ушбу маскан албатта, фарзандларимизнинг сифатли бошланғич билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишига хизмат қилишини таъкидлади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги