Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз: меҳр тўла мурувват уйида байрам шукуҳи
2022-08-26 09:45:27 129
Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида ҳам байрам тадбирлари нишонланмоқда.
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқарув раиси Дилшодбек Усманов, Фарғона вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Холиқов ҳамда туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камоловалар мурувват уйида бўлиб, меҳр масканида яшовчилар ҳолидан хабар олди.
Учрашувда сўз олган мутасаддилар мамлакатимизда сўнгги йилларда инсон қадри учун катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, бундай хайрли тадбирлар Президентимизнинг алоҳида ғамхўрликлари, инсонпарварлик ва миллатпарварлик билан йўғрилган сиёсатлари билан давом этишини билдиришди.
Муассасада яшовчилар ҳамда уларни меҳр билан парваришлаётган тиббиёт ходимларига самимий тилаклар билдирилиб, уларга байрам совғалари топширилди.
Мутасаддилар шу куни тумандаги ногиронлиги бўлган шахслар хонадонларида ҳам бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Меҳрга ташна қалблар хушнуд этилиб, ногиронлик аравачалари ва байрам совғалари етказилди.
Мурувват маскани ва ҳудудларда байрам шодиёналари, инсон қадрини улуғлашга қаратилган ана шу каби тадбир ва йўқловлар давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги