Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Пайшанба – профилактика куни
2022-08-26 00:26:54 251
Ҳафтанинг пайшанба куни юртимизда-“Профилактика куни” сифатида қаралиб, жойларда маҳаллий ҳокимликлар, ички ишлар органлари, прокуратура ходимларининг жамиятда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш, тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги фаолиятини янада кучайтирилади.
Ўзбекистон туманида ҳам “Профилактика куни” муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар доирасида давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари маҳаллаларда, таълим муассасалари ҳамда корхона ва ташкилотларда аҳоли билан яқиндан суҳбатлашиш, айниқса, профилактика инспекторлари томонидан ўзи бириктирилган ҳудудда содир этилган жиноятлар тўғрисида берилган кунлик маълумотларни таҳлил қилиш, ҳар бир жиноятни маҳаллада кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш амалиёти жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг янада соғломлашишига замин яратмоқда.
Навбатдаги “Профилактика куни”да ҳам туман прокурори ўринбосари Бунёджон Мелибоев ва ички ишлар бўлими пробация хизмати бошлиғи майор Бахтиёржон Хамидов пробация гуруҳида ҳисобда туриб жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яшаш хонадонига бориб, уларнинг турмуш шароити ва оилавий аҳволи билан танишди. Профилактик суҳбатлатлар ўтказилди. Жиноят содир этиб, ҳозирда пробация ҳисобида жазо муддатини ўтаётганларга нисбатан бундай эътибор қаратилиши халқимизга ҳос инсонпарварлик тамойилларини янада кенг намоён қилмоқда. Шунингдек ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назоратдаги шахсларни иш жойларига бориб ҳам, уларнинг фаолиятлари билан яқиндан танишилди. Уларни жазо ўташ тартиб қоидаларига қаъттий риоя қилишлиги тўғрисида огоҳлантирилди.
“Қулибек” МФЙда туман прокуратураси томонидан пробация назорати остида турган шахслар билан юзма-юз очиқ мулоқотлар, савол-жавоблар ўтказилиб, уларнинг муаммолари атрофлича ўрганилди.
Туман ички ишлар бўлими пробация гуруҳи назорати остида жазо муддатини ўтаётган шахслар ўртасида ЖИБ судининг раиси Тохиржон Вахобов иштирокида “Сайёр суд” муҳокамаси ташкил этилди. Унда жазони ўташ тартиб-қоидаларига, ўрнатилган тақиқ (чеклов)ларга қатъий амал қилган, тузалиш йўлига ўтган 4 нафар назоратидаги шахслар тайинланган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган бўлса, аксинча, жазони ўташдан бўйин товлаб, қонунларимизни назар-писанд қилмаган 2 нафар назорат остидаги шахсларнинг ўталмай қолган жазо муддатлари озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Бу каби профилактик тадбирлардан мақсад назорат остидаги биргина шахс тузалиш йўлига ўтса, бир неча жиноятларнинг олди олинишига, ишга жойлашиб, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишга интилса, у яшаётган оиланинг турмуш фаровонлиги таъминланишига қаратилган.
Шундай экан, жамиятимизда шахсни тарбиялаш орқали соғлом муҳит яратиш вазифаси, ички ишлар органлари пробация гурухларининг, балки кенг жамоатчилик, қолаверса, ҳар бир фуқаронинг бурчи эканини унутмаслик лозим.