Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мустақиллик шодиёнаси Ўзбекистон туманида кенг нишонланди
2022-08-26 00:03:27 139
Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида юртимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида кенг нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган туман байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрамни Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев кириш сўзи билан очиб, шодиёна иштирокчилари ва уларнинг тимсолида барча туман аҳлини улуғ айём билан самимий муборакбод этди.
Туман ҳокими, ўз табригида инсон қадри янада улуғланаётган бу кунларда байрам шодиёналари ҳар бир юртдошимиз қалбларида ҳаяжон, шоду хуррамлик билан қаршиланаётганлиги, хусусан туманнинг ҳар бир гўша ва масканларида ўзгача шукуҳ, хурсандчилик билан нишонланаётганлигини таъкидлади.
Жорий йилнинг ўтган даврида ҳар бир ҳудудларда бўлгани каби, туманда ҳам кўплаб соҳаларда эришилаётган ютуқлар, янгиланиш ва ўзгаришлар, келгусидаги режа ва мақсадлар ҳақида тўхталинди.
Шодиёна тадбирига ёш ижодкорлар, туман санъати усталари, миллий эстрадамиз юлдузлари иштирокидаги куй-қўшиқлар янада файз бахш этди.
Тинч-осойишта ҳаёт, фаровонлик рамзи сифатида туманимиз осмони узра турфа рангли байрам мушаклари ажиб нур таратди.
Энг улуғ, энг азиз байрам тадбирлари маҳалла ва масканларда давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги