Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббуснинг натижаси: янгиланган мактабда байрам шукуҳи

×

 2022-08-25 15:36:33    89

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси 1-мавсуми доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган ва “энг кўп” овоз тўплаган жами 18 та таклифлар ғолиб деб топилган эди. Улардан 10 таси умумтаълим мактаблари инфратузилмаси ва моддий-техник базасини яхшилаш билан боғлиқ бўлиб, саъйи-харакатлар натижасида бугун мазкур таълим масканлари ўзгача қиёфа касб этмоқда. 

Ана шу билим масканлари қаторида, туманнинг Даштчўлпон маҳалласида жойлашган 13-мактабнинг 820 дан зиёд ўқувчилари ҳамда уларнинг 70 дан ортиқ устозлари ҳам янги ўқув йилини қулай ва замонавий шароитларда бошлашади. 

Ярим асрлик тарихга эга мактаб сўнгги бор бундан 17 йил олдин жорий таъмирланган эди. 

“Очиқ бюджет” жараёнида кўрсатилган ташаббус натижасида ажратилган 787 миллион сўм маблағ эвазига мактабда салмоқли қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Хусусан, моҳир қурувчилар мактабнинг 140 дан зиёд ромлари ва 27 та эшикларини замонавийсига алиштириш, ўқув биносининг иситиш тизимларини янгилаш, ташқи фасад қисмларини таъмирлаш ҳамда шу каби бир қатор ободлик ишларида қатнашдилар. 

Янгича қиёфа касб этган билим масканида бугун мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами катта тантана, шоду хуррамлик билан нишонланди.

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, фахрий педагоглар, мураббийлар, маҳалла аҳли ва ўқувчи ёшлар иштирок этди. 

Меҳмонлар масканда яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, хайрли ишга ҳиссасини қўшган барча фидоийларга миннатдорчиликлар билдирилди. Баркамол ёшларга замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини пухта эгаллашда омадлар тиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги