Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2022-08-24 18:36:05    205

PDF yuklash
Chop etish


Давлат экология қўмитаси Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Шўрсув шаҳарчаси ҳудудидаги қурилиш ва пардоз маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар юзасидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Аввал хабар берилганидек, мазкур ҳудудда жойлашган корхоналар фаолияти юзасидан Давлат экология қўмитаси мутахассислари томонидан доимий равишда ўрганишлар олиб борилмоқда. Жумладан, давлат экологик назорат доирасида ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқаётган чанг ва газларни камайтириш, атроф-муҳит ифлосланишини олдини олиш мақсадида жорий йил июнь ойидан буён жами 16 та корхоналарда текширишлар амалга оширилди.

Текширув давомида гипс ишлаб чиқариш цехларида чанг-газ ушлаш қурилмаси ўрнатилмаганлиги, давлат экологик экспертиза хулосалари олинмаганлиги учун 10 та корхоналар фаолияти вақтинчалик тўхтатилиб, табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талаблари бажарилиши бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.

Белгиланган муддатда экологик талаблар бажарилмаганлиги сабабли корхоналар фаолиятини тўхтатиш учун Иқтисодий ишлар бўйича Ўзбекистон туманлараро судига ҳужжатлар тақдим этилган.Ҳозирги кунда 3 та гипс ва 1 та цемент ишлаб чиқариш корхоналар фаолиятида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ва қонуности ҳужжатлар ижросини ўрганиш юзасидан текшириш ўтказилиши учун яна рухсат олинган.

Корхоналарни модернизация қилиш бўйича текшириш ишларидан ташқари, Ўзбекистон туманидаги қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талаблари асосида йўлга қўйиш учун ишлаб чиқариш корхоналарини экологик талаблар асосида модернизациялаш мақсадида “Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Шўрсув шаҳарчасида жойлашган қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида атроф-муҳитга салбий таъсирларни камайтириш ҳамда корхоналарни экологик талаблар асосида модернизациялаш Дастури” ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

Дастур доирасида 5 та цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарда чанг-газ тозалаш ускуналарини ишлаш самарадорлигини 99,5 фоизга етказиш орқали атмосферага йиллик ташланаётган 205 тонна цемент чангини камайтириш ҳамда 27 та гипс ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг йиллик атмосферага ташланаётган 162 тонна хом-ашё чангини камайтириш орқали йилига атмосфера ҳавосига 367 тонна ташламаларнинг ташланишининг олди олинади ва ишлаб чиқариш назоратини таъминлаш мақсадида барча 32 та саноат корхоналарида атмосферага ташламалардан намуналар олиш ва таҳлил қилиш ишларининг бажарилиши таъминланади.

Ҳозирда 5 та “Turon Eco Cement Group” МЧЖ ҚК, “Qurilish ashyo sifat servis” МЧЖ, “Great Silk Road servis” МЧЖ, “Moderna sement indastries” МЧЖ ҚК ва “Albus sement group” МЧЖ ҚКлар чанг-газ ушлаш қурилмаларининг фильтр қопчалари янгисига алмаштирилди ҳамда 5 та “Олмос гипс” МЧЖ, “Водий гипс” МЧЖ, “Даханасой гипс” ХК, “Евро глобал гип” ХК, “Имкон гипс” ХКларда юқори самарадорликка (95%) эга чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилди.

Ижтимоий масалалар бўйича аҳоли саломатлигини яхшилаш, шунингдек, ҳудудда яшовчи фуқароларга мунтазам тиббий хизмат кўрсатиб боришни йўлга қўйиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан  ҳудудда яшовчи 2000 дан ортиқ фуқароларнинг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ҳам мазкур ҳудуд алоҳида назоратга олинган бўлиб, ҳозирда ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ижобий ҳал қилиш бўйича зарур ишлар ташкиллаштирилмоқда.
Давлат экология қўмитаси томонидан айни кунларда ҳам Шўрсув шаҳарчаси ҳудудида табиатни муҳофаза қилиш талаблари асосида ишларни ташкиллаштириш давом этмоқда.


Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати