Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Анъанавий август анжумани: “Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар”
2022-08-22 22:17:41 153
Ўзбекистон туманида мактабгача таълим бўлими томонидан анъанавий август анжумани ташкил этилди.
Анжуман ишида туман сектор раҳбарлари, вилоят мактабгача таълим бошқармаси мутасаддилари, туман мактабгача таълим бўлими ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари масъул раҳбарлари иштирок этди.
Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар соҳада ўз самараларини бераётгани, тумандаги мактабгача таълим ташкилотларининг моддий техника базасини мустаҳкамлашга, етук мутахассис кадрлар билан таъминлашга, таълим сифатини ошириш ва унга янги инновацион технологияларни олиб киришга қаратилаётган эътибор хусусида сўз борди.
Август анжумани давомида таълим ташкилоти директорлари ва услубчилар учун шўъба йиғилишлари ташкилланиб, янги ўқув йилида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгиланиб олинди.
Тизимда самарали меҳнат қилиб келаётган фидойи педагоглар рағбатлантирилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги