Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 238 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қозиқузотлик ўқувчилар янги ўқув йилини кўркам зиё масканида бошлашади

×

 2022-08-22 19:37:45    72

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Хотамтой маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Қозиқузот қишлоғи аҳолиси ҳам мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрамини қўшалоқ шодиёналар билан кутиб олмоқда. 

Aйниқса, ҳудуддаги 41-мактаб ўқувчиларининг қувончи чексиз. Сабаби улар айни пайтга қадар таълим олиб келаётган 1975 йилда барпо этилган ва сўнгги бор 2006 йилда капитал реконструкция қилинган мактабнинг 180 ўринли эски биноси “Обод қишлоқ” дастури асосида мукаммал таъмирланиб, янгича кўриниш ва шароитларга эга бўлди.

Мазкур бинонинг таъмирлаш ишларига 757 миллион сўм маблағ ажратилди.  

Бугун ушбу мактабнинг янги кўринишдаги биноси ҳам тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этиб, маҳалла аҳлини, устоз-мураббийлар ва хотамтойлик ёшларни қўшалоқ шодиёна билан табриклади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги