Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хотамтой қишлоғидаги мукаммал таъмирланган оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди

×

 2022-08-22 18:21:29    136

PDF yuklash
Chop etish


Мустақиллигимизнинг 31 йиллик тантаналари арафасида Ўзбекистон тумани Хотамтой қишлоғида мукаммал таъмирланган “Хотамтой” оилавий шифокорлик пунктининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида мазкур тиббиёт муассасаси очилишига бағишланган тадбирда юртимизда кейинги йилларда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, мавжудларини мукаммал реконструкция қилиш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савияси тобора юксалиб бораётганлигини таъкидланди.

1989 йилда барпо этилган бино иншоотларни “Обод қишлоқ” дастури доирасида мукаммал таъмирлаш учун 841 млн. сўм маблағ сарфланди. 

“4-махсус пудрат” МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилган бунёдкорлик ишлари эвазига ана шундай кўркам масканга айланган тиббий муассасаси туман марказидан олисда жойлашган Хотамтой, Ражабгарди, Қозиқузот ва Жумавойчек қишлоқларида истиқомат қилаётган 6 минг 900 нафардан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади.

Бу ерда нафақат келиб-кетувчилар, балки фаолият олиб борадиган 10 нафардан зиёд тиббиёт ходимларининг самарали иш юритишлари учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилди. Қишлоқ аҳлига гинеколог, терапевт, педиатр ва стоматолог каби тор соҳа шифокорлари томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилиши билан бир қаторда лаборатория хизмати, ижтимоий дорихона ҳамда стационар даволаниш учун 5 ўринли кундузги шифохона ҳам ташкил этилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги