Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Очиқ бюджет” жараёнида кўрсатилган ташаббус натижасида мактаб иситиш тизими тўлиқ янгиланди
2022-08-18 20:15:41 141
Ўзбекистон тумани Қулибек қишлоғида жойлашган 21-мактаб 1969 йилда ташкил топган.
Жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг дастлабки мавсумида мактаб инфратузилмасини яхшилаш юзасидан таклиф сурилган бўлиб, таълим маскани жамоаси, ота-оналар, маҳалла аҳли ва жамоатчилик фаоллигида ушбу ташаббус ҳам ғолиб деб топилган эди.
Эзгу саъйи ҳаракатлар бугун ўз натижасини бериб, давлат бюджетидан ажратилган 300 млн. сўм маблағ эвазига ўқув даргоҳининг иситиш тизими тўлиқ янгиланди.
11 та янги қозонхоналарнинг қурилиши билан биргаликда, синф хоналари ва ўқув бинолари йўлаклари (коридор)га ҳам янги иситиш тизимлари ўрнатилди.
Қайд этилишича, синовдан ўтказилиб, ижобий натижага эришилган қурилиш ишлари янги ўқув йилида 2 навбатда таҳсил оладиган 1 минг 100 нафар ўқувчига яратилган ўзига хос қулай шароит сифатида баҳоланмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги