Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 60 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида "Давлат фуқаролик хизмати" тўғрисидаги қонун мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинар ташкил этилди

×

 2022-08-18 19:39:07    135

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, жорий йилнинг 8 август куни давлатимиз раҳбарининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни имзоланди.

Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида тумандаги давлат идоралари хизматчилари иштирокида мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан семинар учрашув ташкилланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан ўтказилган учрашувда мутасаддилар томонидан давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари, давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми, мажбуриятлари, давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, хизматчиларнинг касбий компетенциясини узлуксиз ошириб бориш, давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти асослари, давлат фуқаролик хизматчисининг ижтимоий ҳимояси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ушбу қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат. Мазкур қонун Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади. Расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга кириши белгиланган қонунда давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, одоб-ахлоқ қоидалари каби тушунчалар ҳам акс этган.

Тарғибот жараёнида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутасаддилардан жавоблар олдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги