Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Намуна ва Хотамтой маҳаллаларида 24 км. дан зиёд масофада ичимлик суви тармоғи тортилмоқда
2022-08-16 12:58:00 127
Ўзбекистон туманидаги Намуна ва Хотамтой маҳаллаларида “Обод қишлоқ” дастури асосида белгиланган бунёдкорлик-ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Хусусан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида айни кунларда Намуна маҳалласида 12,3 км, Хотамтойда эса 12 км. тармоқ тортиш ишлари бажарилмоқда.
Қайд этилишича, шу кунгача Намуна маҳалласининг Бодомзор кўчаси бўйлаб 1 чақиримдан зиёд масофада тармоқ тортилган. Сувсоз усталар ва машинистлар Пасткикўриқ-Тўхтовул йўналиши бўйлаб жараённи давом эттиришмоқда.
Худди шунингдек, ичимлик сув таъминоти оғир ҳолатда бўлган Хотамтойда ҳам аҳолини тоза оби-ҳаёт билан таъминлаш ишларига киришилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги