Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МУДДАТИДАН ОЛДИН ПЕНСИЯГА ЧИҚИШ
2022-08-16 08:42:00 152
САВОЛ: Мен 53 ёшдаман. Пенсияга чиқишимга икки йил қолганда хозиргача ишлаб келаётган жойимдан мени штатимга қисқартириш келганлиги сабабли ишсиз қолдим. 23 йиллик стажга эгаман. Мен шу ҳолатда муддатдан олдин пенсияга чиқишим мумкинми?
ЖАВОБ: Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуннинг 14-моддасига кўра Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
эркаклар - 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар - 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган.
Демак сиз хозирда пенсияга чиқишингиз учун меҳнат биржасига мурожаат қиласиз ва у ерда ишсиз деб рўйхатга олинганингиздан кейин пенсия ёшига етмасдан хам пенсияга чиқишингиз мумкин бўлади. Агар меҳнат биржаси сизга мақбул келадиган иш топиб берса яна икки йил ишлаб кейин чиқишингиз хам мумкин.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистон туман бўлими