Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 60 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарзанд тарбиясига эътиборсизлик оқибати

×

 2022-08-15 18:58:33    145

PDF yuklash
Chop etish


Миллий минталитетимиз, ўзбекчиликнинг энг улуғвор кўриниши, бутун дунё ҳавас қилган урф-одатимиз, бу бизнинг келажагимиз бўлган фарзандларимизга бўлган эътибордир. Ўзбекнинг фарзандига бўлган эътибори барча давлатларнинг эътирофида бўлиб, бизнинг урф-одатлардан андоза олиш учун менталитетимизни ўрганаётган бир вақтда, афсуски айрим ота-оналар ўз фарзандларининг тарбиясига беъэтибор бўлиб, уларнинг келажагига, комил инсон сифатида вояга етиши учун шароит яратиш ўрнига дунёвий ишлари билан банд бўлишлари оқибатида вояга етмаганлар томонидан жиноятлар содир этилаётган ҳолатлар ҳам учраб қолмоқда.

Сарварбек ва Сардорбеклар ҳали мактаб ўқувчиси бўла туриб, ота-оналарининг назоратсизлиги туфайли жиноятга қўл урди. Улар 2022 йил 10 май куни соат 16:00 ларда ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлгани ҳолда, Ўзбекистон тумани Анҳор кўчаси рақамсиз уйда танишлари Салимнинг баҳоси 6.600.000 сўмлик “Samsung A-52” русумли телефонини қаровсиз қолдирганидан фойдаланиб, телефонни ўғирлаб, жиноий йўл билан қўлга киритилганини айтмасдан Шодиёр исмли фуқарога 2.200.000 сўмга сотиб, пулларни ўзаро бўлишиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган. Олиб борилган суриштирув ишлари давомида Шодиёрдан 1 дона “Samsung A-52” русумли телефон ашёвий далил тариқасида олиниб, жабрланувчи Салимга қайтарилган.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан суд мажлисида Сарварбек ва Сардорбекларга нисбатан жиноят иши кўрилиб, гарчанд ўзларига эълон қилинган айбга тўла иқрорлик билдириб, қилмишларидан пушаймонлик келтирган бўлсаларда, уларга нисбатан тегишли жазо тайинланиб, қонун устуворлиги таъминланди.

Фарзандимиз-улар бизнинг эртамиз, келажагимиз. Уларни қорадан йироқ қилиш, оқни танитиш, бесамар умр ўтказишдан асрашимиз лозим.

Ш.Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси