Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган туркум маънавий-маърифий тадбирлар ташкилланмоқда
2022-08-13 19:43:28 172
Ўзбекистон туманида жонажон ватанимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами арафасида туркум маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Уларда мустақиллигимизнинг халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, юртимизни ҳар томонлама эркин, обод ва фаровон мамлакатга айлантиришдаги саъй-ҳаракатлар моҳиятини акс эттиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири бугун "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ташаббуси билан туман маданият марказида ташкилланди.
Тадбирда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар, фаол ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Маънавият тарғиботчилари ва ёшларнинг чиқишларида она юрт қадри, истиқлолнинг буюк моҳияти ва аҳамияти ифода этилди.
Тадбир давомида маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, туман ахборот-кутубхона маркази ва ижтимоий тармоқдаги “3-RenessansUz" канали ҳамкорлигида ташкил этилган “Севимли китоб” китобхонлик танлови ғолиблари ва фаол иштирокчилари ҳам муносиб тақдирландилар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги