Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бюро томонидан гаровдаги “SPARK ” хатланди
2022-08-12 18:24:35 129
Мажбурий ижро бюросининг Ўзбекистон туман бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг 25.05.2022 йилдаги қарздор С.Ю.дан ундирувчи АТБ "Капиталбанк" Қўқон филиали фойдасига кредитни асосий танидан 48.654.209 сўм, шундан муддати ўтган асосий қарзи 3.139.357 сўм, кредит фоизидан 1.482.454 сўм, шундан муддати ўтган фоизи 1.053.231сўм жами 53.276.021 сўм кредит қарзи ва фоизлари ҳамда 2.131.040 сўм давлат божи ундириш, ундирувни қарздор С.Ю.га тегишли “SPARK 1,25” русумли автотранспорт воситасига қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича двлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни бажариш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.
Қарздор томонидан берилган ихтиёрий муддатда ижро ҳужжатини ижроси таъминланмагач, 10.08.2022 йил қарздорга тегишли “SPARK 1,25” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига олиб кирилди.
Ҳозирда хатланган автомаинани аукцион савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.