Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ёшлар дафтари”даги йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари давом этмоқда
2022-08-06 18:25:05 137
Ўзбекистон туманида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини ҳал этиш масалалари “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали тизимли ҳал этиб борилмоқда.
Бугун туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган 20 нафар йигит-қизларга субсидия асосида мини-инкубатор, тикув машиналари ва бошқа меҳнат анжомлари топширилди.
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича ташкил этилган навбатдаги тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Хайрулло Алижонов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари, маҳалладаги ёшлар етакчилари ва ёшларнинг яқинлари иштирок этди.
Тадбирда йигит-қизларнинг ҳаётда муносиб ўрин топишларига кўмаклашиш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар маълум қилинди. Давлатимиз томонидан бугун ёшлар учун яратиб берилаётган ана шундай муносиб шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланишларига тилаклар билдирилди.
Эзгу ташаббуслар доирасида бугунги ёшлар учун доимий даромад манбаи яратиб беришда хам ўтказилган хатловлар, уларнинг мурожаатлари, имконият ва кўникмалари алоҳида эътиборга олинди.
Ёшларга 7 дона тикув машинаси, 5 та замонавий мини инкубаторлар ва 8 дона турли меҳнат анжомлари топширилди. Эътиборли жиҳати, ёшларни ўзини ўзи банд этишига хизмат қиладиган бу ускуналар уларга субсидия асосида мутлақо бепул берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги