Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан ҳар бир маҳаллаларда муҳокамалар ўтказилмоқда

×

 2022-08-05 22:01:42    155

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон туманида жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи омилларга барҳам бериш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш бўйича секторлар ва маҳаллалар кесимида сайёр учрашувлар ўтказиб борилмоқда.

Навбатдаги учрашувлардан бири бугун Пасткиқўриқ маҳалласида ташкилланиб, унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этди. 

Маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, йиғин масъуллари, туман ҳокимлиги ва туман ИИБ мутасаддилари қатнашган учрашувда жорий йилнинг 7 ойи давомида маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолати таҳлил қилинди. Бу юзасидан ҳудудга бириктирилган профилактика инспектори Жахонгир Болтабоевнинг ахбороти тингланди. 

Содир этилган нохуш ҳолатлар сабаблари ва унинг оқибатлари жамоатчиликка атрофлича етказилди.

Туман ҳокими томонидан соҳага масъулларига хизмат давомида жиноятчини топиш ва жазолашдан кўра, жиноят содир этилишига имкон яратиб берган ҳолатларни аниқлаш, айниқса тизимли муаммолар билан мунтазам ишлашга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Бунда маҳалла бешлиги (раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори)нинг фаоллиги ҳамда жамоатчилик назорати муҳим ўрин тутиши яна бир бор уқтириб ўтилди. 

Масъулларга маҳаллада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тадбирларини кучайтириш, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан аниқ кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди. 

Учрашув давомида фуқароларнинг маҳалла ҳаёти, ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга оид мурожаат ва таклифлари ҳам тингланди. Кўтарилган баъзи масалалар жойига чиқиб ўрганилди. Қайд этилган барча мурожаатларни ҳал этиш чоралари белгиланиб, ижрога қаратилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги