Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 90 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туманда “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида 2022 йилнинг ўтган олти ойи давомида олиб борилган ишлар тўғрисида

 2022-08-04 18:25:54    263

PDF yuklash
Chop etish


Туманда 2022 йил бошига “Темир дафтар”даги оилалар сони 259 тани, уларда яшаётган фуқаролар сони 843 нафарни ташкил этган.

1-секторда 145 та оила 474 нафар оила аъзолари

2-секторда 14 та оила 45 нафар оила аъзолари

3-секторда 80 та оила 287 нафар оила аъзолари

4-секторда 20 та оила 37 нафар оила аъзолари

2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида “Темир дафтар”га киритилган оилаларга ёрдамлар кўрсатилиб келинган. Жумладан: 5 та оила томорқларига иссиқхона қуриб берилди, 23 та оилаларга 230 бош товуқ тарқатилди, та оилага 2 бошдан қўй олиб берилди. 6    та оилаларни уй-жойлари 70 млн сўм маблағ эвазига таъмирлаб берилди. 13 нафар фуқаролар касб-хунарга ўқитилди, 110 та оилаларга жами 16 млн сўмлик озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди. 87 та оилаларга 16 млн 500 минг сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди. 108 та оилаларга даромадларини ошириш ҳамда қўшимча даромадга эга бўлишликлари учун аҳоли талаби бўйича иш қуроллари олиб берилди.

Оилаларни ижтимоий химоя қилиш мақсадида 116 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 1 та ногиронлик аравачаси ва 5 та оилада яшовчи   5 нафар фуқароларнинг даоланиши учун қарийб 51 млн. сўм маблағлар берилди.

Жорий йил давомида туманда даромадлари ошишга эришилган “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 163 таси халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг тегишли қарорларига асосан “Темир дафтар”дан чиқарилди.

Бугунги кунда “Темир дафтар”даги жами оилалар сони 96 тани (оила аъзолари сони 281 тани)

Шундан:

1-секторда 72 тани (221 нафар оила аъзолари)

2-секторда 14 тани (45 нафар оила аъзолари)

3-секторда мавжуд эмас

4-секторда 10 тани (15 нафар оила аъзолари) ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 май кунги “Ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича 2022 йил январь-апрель ойларида амалга оширилган ишлар ҳамда 2- чоракнинг устувор вазифалари тўғрисида”ги 02/1-3021-сонли йиғилиш баёнининг 7-бандида ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари томонидан хатлов натижасида 3-тоифага киритилган, яъни ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 250-сонли қарори талаблари асосида кўриб чиқиб, “Темир дафтар”га киритиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш вазифаси юклатилган. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган ўрганиш якунига кўра

1-секторда 19 та оила

2-секторда 11 та оила

3-секторда 3 та оила

4-секторда 15 та оилалар

жами 48 та оилаларни сектор рахбарлари томонидан “Темир дафтар”га киритиш лозимлиги тўғрисида таклифлар берилган.

Шунингдек, бугунги кунда оилавий шароити оғир вазиятга тушиб қолган 4-сектор худудида истиқомат қилувчи 3 та оилалар ҳам сектор раҳбари томонидан “Темир дафтар”га киритилиши таклифи берилган.