Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Улуғбек Фозилов раҳбарлигидаги 4-сектор ҳудудида 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида
2022-08-04 17:59:57 271
Ўзбекистон тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи раҳбарлигидаги 4-сектор ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102- сонли қарори ижроси юзасидан мунтазам тадбирлар амалга ошириб борилмоқда.
Cектор ҳудудини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2022 йил 1-ярим йилликда белгиланган йўл харитаси ижроси юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Ҳудудда “Темир дафтар”га киритилган 666 та оиладан 2022 йил 1 январ холатига 20 та оила қолган эди. 2022 йил 1-ярим йиллиги мобайнида 20 нафар эҳтиёжманд оиланинг 10 нафари меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоларига субсидия асосида меҳнат қуроллари бериш орқали бандлиги таъминланиб, даромад манбаси яратилгандан кейин “Темир дафтар”дан чиқарилди.
2022 йилнинг 1-ярим йиллигида 50 дан зиёд саховатпеша тадбиркорлар билан 94 та эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга жами 24,6 млн.сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди. 9 та оиланинг уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш материаллари, 5 та оилага товуқ, 3 та оиланинг томорқаларида иссиқхона қуриб берилди.
2022 йил давомида ўтказилган хатлов натижасида “Ёшлар дафтари”га 156 та ёшлар киритилган бўлиб, 144 тасига кўрсатилган ёрдамлар натижасида дафтардан чиқарилган. Жорий 2022 йил бошидан шу кунгача "Ёшлар" дафтарига киритилган 29 нафар ёшларни 18 нафарига 45,5 млн сўм тўлов контракти учун, асбоб-ускуна ва мехнат қуроллари учун 2 нафарига 11,7 млн сўм, ҳайдовчиликка ўқитиш учун 4 нафарига 4,3 млн сўм, сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадалини қоплаш бериш учун эса 5 нафарига 27,9 млн. сўм тўлаб берилди.
“Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига 792 нафар аёллар киритилган бўлиб, хозирги кунгача 619 нафар аёлларга ёрдамлар кўрсатилди. 41 нафар якка-ёлғизларга 5,5 млн. сўм миқдорда ҳомийлик ёрдамида саноат моллари, озиқ-овқат махсулотлари берилди. 11 нафар муҳтожлар ногиронлик араваси, 2 нафари протез мосламаси, 7 нафар ногирон эшитиш аппарати билан таъминланди.
Инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар.
Сув таъминоти бўйича “Шакаробод” МФЙдаги 2 та ичимлик суви миноралари қайта таъмирланиб, 1 та сув иншоатидан тортилган тармоқ таъмирланди. “Маънавият” кўчасига ҳомийлар ёрдамида 500 метр янги ичимлик суви тармоғи тортилди. “Жонобод” МФЙ даги 1 та ичимлик суви иншоатидаги насос қайта таъмирланди.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 6 та трансформатор мукаммал таъмирдан, 8 та трансформатор жорий таъмирдан чиқарилиб, 118 та бетон таянчлар ўрнатилди.
“Янги хаёт” МФЙ ҳудуди хамда “Ўқчи” МФЙ ҳудудларида “Очиқ бюджет” лойиҳаси доирасида, “Янги хаёт” МФЙ ҳудудида 2.7 км асфальт, “Ўқчи” МФЙ ҳудудида 0.5 км асфалтобетон қоплама ётқизилди. Жонобод МФЙ да 1 км, Янги хаёт МФЙда 2.0 км, Бозор Яйпан МФЙда 0.5 жами, 3.5 км йўл таъмирланиб, шағалланди.
Сектор ҳудудидаги ҳоким ёрдамчилари билан хамкорликда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 223 нафар ишсиз фуқаролар мавжуд вакант иш ўринларига, махаллалардаги тадбиркорлик субъектларига ва жамоат ишларига ишга жойланган. 149 нафар фуқароларга тикувчилик, чорвачилик, ишлаб чиқариш, иссиқхона, хизмат кўрсатиш, узумчилик йўналишлари бўйича 2 922,0 млн. сўм имтиёзли кредит берилди. 4 нафар тадбиркор миллий услубда хунармандчилик бўйича фаолиятини бошлади. Бундан ташқари давлатимиз раҳбарининг ПҚ-20-сонли қарори асосида 291 нафар фуқароларга аукцион орқали ижара шартномаси асосида узоқ муддатга фойдаланиш учун 44 гектар ер майдони ажратиб берилди.
Аҳоли, шу жумладан, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш бўйича сектор худудидаги МФЙларда ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, профилактика инспекторлари билан хамкорликликда 26 маротаба учрашувлар ўтказилиб, уларда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида содир бўлаётган хуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Секторда Халқ қабулхонаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича тузилган режа жадвалга асосан МФЙларда ахоли ва ёшлар ўртасида 26 маротаба сайёр қабуллар ўтказилган. Аҳоли билан ўтказилган сайёр қабулларда 208 нафар фуқаролардан 247 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 217 таси қаноатлантирган, 20 тасига асосли тушунтириш берилгани, 2 таси эса назоратга олинган.
Йил давомида сектор фаолиятини янада самаралироқ ташкил қилиш чораларини кўриб, бунда асосий эътибор худуддаги мавжуд муаммоларни тегишли идора ва ташкилотлар билан хамкорликда тезкорлик билан ҳал этишга қаратилади ҳамда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб бориш таъминланади.