Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида 2022 йилнинг 2-чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тўғрисида
2022-08-04 15:43:04 280
Ўзбекистон туманидаги 1-секторда 22 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бўлиб.Секторга қарашли маҳаллаларда 69 453 нафар аҳоли, 20 054 та оила ва 13 920 та хонадонлар бўлиб, ёшлар сони 12 994 нафарни ташкил этади.
Ҳозирги кунда яшаш жойидан четга чиқиб кетган фуқаролар сони 684 нафар, кам даромадли оилалар сони 825 та, боқувчиси йўқотган оилалар 39 нафар, ишсиз фуқаролар сони 670 нафар, ногиронлар сони 379 нафарни, ташкил этади. Сектор ҳудудида умумтаълим мактаблар 19 тани, мактабгача таълим ташкилотлари 20 тани, ҚОП ва оилавий поликлиникалар сони 4 тани ташкил этади.
“Аёллар дафтари”га киритилганлар сони 1380 нафарни ташкил этиб, ёрдам кўрсатилган хотин-қизлар 1097 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилди (79,5%).
1-тоифага киритилган 700 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг 639 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилди.
2-тоифага киритилган 38 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 10 нафарига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 153 млн сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.
3-тоифадаги боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 130 нафарига жами 156 млн сўм бир марталик моддий ёрдам ажратиш чоралари кўрилди.
4-тоифадаги 225 нафари жтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 200 нафарига 240 млн сўм моддий ёрдам ажратилди.
5-тоифага киритилган 12 нафар уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин- қизларнинг 4 нафарига 12 млн сўм миқдорида турар жой ижара компенсациясини тўлаб берилди. 6- тоифага киритилган 114 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 114 нафарига “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали нафақа тайинланди.
Аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, апрел-июн ойларида 670 нафар ишсиз фукаролар руйхатга олинган булиб, шундан доимий ишларга 235 нафар фукаролар ишга жойлаштирилиб, шундан 134 нафарини аёллар ва 51 нафарини ёшлар ташкил этади. Хақ тўланадиган жамоат ишлари учун апрел-июн ойлари 249 нафар ишсиз ва банд булмаган фуқароларга ободонлаштириш йўналишларида МФЙлар ва Ободонлаштириш бошқармаси орқали йўлланмалар берилиб, жамоат ишларига жалб қилинди. Жамоат ишларига қатнашган фуқаролардан 125 нафари аёллар ва 91 нафари ёшларни ташкил этади. Касбга қайта ўқитиш учун ишсиз фуқаролардан туманда ташкил этилган касбга ўқитиш маркази орқали 243 нафар фуқаролар тикувчилик, ошпазлик ва аёллар сартарошлиги йўналишларида ўқишга юборилган. Ўқишга юборилган 243 нафар фуқаролардан 205 нафарини аёллар ташкил этади. Апрел-июн ойларида рўйхатга олинган хамда мақбул иш бўлмаганлиги сабабли 16 нафар ишсиз фуқаролар ижтимоий ҳимояга олиниб, 6 ой муддатга ишсизлик нафақаси тайинланди.
Фуқароларнинг соғлигини сақлаш йўналишида 1-сектор ҳудудида 76-77-78-94-оилавий поликлиникалар ҳамда 3 та тез тиббий ёрдам шаҳобчалари жойлашган. 1-сектор ҳудудида истиқомат қиладиган аҳолининг 12810 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан 4563 нафарида турли касалликлар аниқланиб, 4252 нафари амбулатор ва 311 нафари стационар даволанишга юборилди. Ҳудудда истиқомат қиладиган 5620 нафар туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан 1734 нафарида касалликлар аниқланди. 815 нафари амбулатор шароитда, 289 нафари стационар шароитда соғломлаштирилди.
Ҳудудда истиқомат қиладиган 1026 нафар фуқарога бепул дори-дармон берилди. 76-77-78-94оилавий поликлиникалар шифокорлари томонидан ҳудудда истиқомат қиладиган 11 нафар фуқарога даволаниш учун ордер берилган. Бундан ташкари 43 нафар фуқаро вилоят муассасаларида даволаниши учун ва 1010 нафар фуқаро туман марказий шифохонасида даволаниши учун йўлланма билан таъминланди.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида жорий ва мукаммал таьмирлаш режаси бўйича бажарилган ишлар узунлиги 18 км бўлган 10/0,4 кВли хаво тармоғи хамда 14 дона трансформатор пунктлари тамирланди. Намуна МФЙ худудида 10кВли “Ислом” №239-сонли куввати 100 кВАли бўлган ТПни юкини енгиллатиш хамда №940-сонли қуввати 100кВАли бўлган ТПни юкини енгиллатиш мақсадида 0,4кВли хаво тармоғига 116дона СВ 95-2.0 русумли ва 32 дона СВ 110-3,5 русумли темир бетон таянчлар ўрнатилди. Даханақақир МФЙ худудида жойлашган ТП№64 юкини енгиллатиш учун янги ўрнатилган 10кВли хаво тармоғи таянчларига АС-35мм2 русумли 805метр узунликда 0,4кВли таянчларга 350метр узунликда СИП-2 3х35мм2 кабел тармоғи хамда 13 дона ахоли хонадонларига 270 метр узунликда СИП-4 2х16мм2 перекитка тортиш ишлари бажарилди. Янги ўрнатилган КТПс ва РЛНД-10кВ монтаж қилиш ишлари бажарилди. Дарахт шохларидан тозалаш хамда фазалараро юкламаларини тенглаштириш бўйича 2021-2022 йилларга белгиланган ноябр-апрел ойига режасига асосан 26,5 км хаво тармоғи дарахт шохларидан тозаланди ва 21 дона трансформатор пункти фазалараро юкламалари тенг тақсимланди.
Дастурлар хамда таъмирлаш бўйича белгиланган ишлар ҳам давом этмоқда. “Обод қишлоқ” дастури бўйича Намуна МФЙ худудида жами 10/0,4 кВли хаво тармоғи учун 148 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди: Хокимлик кўмагида 2 дона қуввати 160 кВАли бўлган трансформатор пункти ва 72 дона таянчлар жойига ўрнатилди.
Ободонлаштириш бўйича 1-сектор худудида қуйидаги ободонлаштириш санитария тозалов ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилган ва санитар тозалов ишлари бажарилиб Нурсух-Яйпан йўналиши бўйича катта йўлни бўйи 8,0 км қисми ариқлар тозаланди ва манзарали дарахтлар парвариш қилинди.
Туюл МФЙ га қарашли "Оқтош бобо" қабристонида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тозалов санитария ишлари олиб борилди ва қабристон ховлисига махалла хомийлари ёрдамида 180 м/к бетон плиталар ётқизилди. Кичик Тагоб МФЙга қарашли ички йўллар маҳалла хомийлари ёрдамида 0.8 метр қисми асфалтланди. Нурсух МФЙ га қарашли ички йўллари хомийлар томонидан 0,7 метр қисми шағалланиб, асфалтланди. Учбулак МФЙ қарашли ички йўллари “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида асфальтланди. Хўжа писта қабристонида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш санитария тозолов ишлари олиб борилди. Охта тагоб МФЙ қарашли қабристонида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ва санитария тозолов ишлари олиб борилди. Қабристонни кўча деворини 150 метр қисми қайта таьмирланди. Катта тагоб МФЙ га қарашли қабристон ёнидаги катта йўл бўйи пиёдалар йўлагини 0,4 метр қисми асфальтланди.
2022 йилнинг 2 чораги давомида табиий газдан узилган худудларни суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида 525.88 тонна суюлтирилган газ режаси берилган. Ушбу худудда 22 та МФЙлар суюлтирилган газга мослаштирилган. Хозирги кунда 14 608 та истеъмолчиларга 2022 йил 2 чораги давомида 526.98 кг суюлтирилган газ етказиб берилиб, яъни режага нисбатан 101,1 % суюлтирилган газ етказиб берилди. Ахоли хонадонларини ижтимоий химоя қилиш хамда куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида 24 та хонадонларга маиший газ баллонлари тарқатилди. Ахоли ва улгуржи истеъмолчиларига табиий ва суюлтирилган газни хавфсиз, ёнғин ва техника хавфсизлигига риоя қилган холда фойдаланишини таъминлаш мақсадида 6 307 та хонадонлар техника хавфсизлиги ва хатловдан ўтказилди.
Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ташаббускор фуқаролар билан тўғридан-тўғри учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, ўтказилган 26 та учрашув ва бевосита мулоқотлар давомида 156 та тадбиркорларнинг муаммолари аниқланиб, шундан, 125 таси мулоқот давомида тегишли тартибда ҳал қилиниб, қолган 31 нафарига ҳуқуқий маслахатлар берилди.
Келгусида, сектор фаолиятини янада самаралироқ ташкил қилиш чораларини кўриб, бунда асосий эътибор “Маҳаллабай” ишлаш тизимига бўйича аниқланган муаммолларни тезкорлик билан ҳал этишга қаратилади ҳамда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб бориш таъминланади.