Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет” доирасида Ўзбекистон туманидаги бир қатор умумтаълим мактабларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда
2022-08-01 19:51:27 141
Жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг илк мавсуми доирасида жамоатчилик томонидан илгари сурилган ва “энг кўп” овоз тўплаб, ғолиб бўлган таклифлар асосида Ўзбекистон туманидаги бир қатор мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари қизғин амалга оширилмоқда.
Хусусан, Охта Тагоб маҳалласидаги 48-мактабда маънан эскиргаy ҳамда 2007 йилдан буён фойдаланилмай келинаётган ўқув биноси айни кунларда пудратчи ташкилот қурувчилари томонидан мукаммал таъмирланмоқда. Шу кунгача бинонинг том қисми тўлиқ таъмирланиб, янги тунука билан қопланди. Янги ромлар ўрнатилган ва эшиклар ҳам ўрнатиладиган синф хоналарида таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тўлиқ якунлангач, бинода 170 нафардан зиёд ўқувчи замонавий таълим олиши кўзда тутилган.
Шунингдек, “Очиқ бюджет” лойиҳасида ғолиб деб топилган таклиф асосида Зинаша маҳалласидаги 59-умумтаълим мактабида ҳам таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари авжида. 40 йиллик тарихга эга бўлган ўқув даргоҳининг ташқи фасади таъмирланиб, эски эшик-ромлар янги ва замонавийсига алиштирилди. Ўқув биносининг йўлаги (коридор)да иситиш тизими янгиланди. Таъкидланишича, режадаги таъмирлаш ишлари якунланиши арафасида.
Таклифлари “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлган 10 га яқин бошқа таълим масканларида ҳам белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги