Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод қишлоқ” дастури доирасида Намуна маҳалласида электр таъминотини яхшилаш мақсадида замонавий СИП кабеллари тортилмоқда

×

 2022-08-01 16:45:27    134

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, жорий йилда Ўзбекистон туманидаги Намуна ва Хотамтой маҳаллаларида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида бир қатор ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. 

Хусусан, туманнинг Намуна маҳалласига дастур асосида шу кунгача 140 та янги таянч устунлари ўрнатилиб, айни кунларда туман энергетиклари томонидан мазкур таянчларга 1500 метрдан зиёд СИП русумдаги изоляцион кабеллар тортилди ва бу жараён давом этмоқда. 

Қайд этилишича, шунингдек дастур доирасида яқин кунларда маҳаллага 0,4 км узунликда электр тармоғи ҳамда ҳар бирининг қуввати 160 кВА ли бўлган 2 дона янги трансформатор пунктлари ўрнатилиши кўзда тутилган. 

Худди шундай ободлик ва бунёдкорлик ишлари Хотамтой маҳалласида ҳам давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги