Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида замонавий агрохизмат кўрсатиш соҳаси ривожлантирилмоқда

×

 2022-07-24 00:16:09    68

PDF yuklash
Chop etish


Бугун "Агробанк" АТБ билан ҳамкорликда республика ва вилоятимиздаги ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида вилоятимиздаги “Агромарказ”лар фаолияти юзасидан пресс-тур ташкилланди. 

Журналист ва блогерлар хусусан Ўзбекистон туманида ҳам бўлиб, туман марказида фаолият кўрсатаётган "Агро марказ" фаолияти билан яқиндан танишдилар. 


ОАВ вакиллари ва блогерларга "Агробанк" АТБ лойиҳаси асосида мазкур "Агро марказ"да йўлга қўйилган хизматлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. 

Ушбу марказда лаборатория, онлайн маслаҳатлар, кимёвий ва минерал ўғитлар, уруғлар етказиб бериш, қишлоқ хўжалиги ва мини техникалар сотиш дўкони хамда хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилган.


Таъкидланишича, марказ қошида ташкил этилган лабораторияда соҳа мутахассислари томонидан махсус ускуналар ёрдамида ўсимликлардаги зараркунанда ва касалликлар диагностика қилиниб, бу юзасидан муҳим тавсиялар берилмоқда. Лабораторияда келгусида тупроқ таҳлилини амалга ошириш ҳам кўзда тутилган. 


10 га яқин иш ўрни яратилган “Агро марказ” тумандаги деҳқон ва томорқа ер эгаларига ҳамда фермер хўжаликларига яқиндан кўмакчи бўлиб келмоқда. 


Журналист ва блогерлар шу куни туманнинг Кўл Элаш маҳалласида истиқомат қилувчи миришкор томорқачи оила-Эргашевлар хонадонида ҳам бўлдилар. Хонадон соҳибларининг томорқачиликдаги намунали тажрибалари билан танишиб, буюртмага асосан “Агро марказ” томонидан ушбу томорқа ер эгаларига кўрсатилган агрохизмат жараёнларига ҳам гувоҳ бўлдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги