Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ёрдамчилари томорқачиликни ривожлантириш бўйича амалий семинарда иштирок этишди
2022-07-23 22:23:21 141
Бугун Кўл Элаш маҳалласида истиқомат қиладиган, ўз томорқасида вертикал усулда тарвуз етиштириб кўпчиликка намуна бўла олган Эргашевлар хонадонида бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари иштирокида амалий семинар ташкилланди.
Томорқадан унумли фойдаланиш, бунда янгича усул ва тажрибаларни ҳудудларда оммалаштиришга қаратилган семинарда туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази масъуллари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Эргашевлар оиласининг томорқачиликдаги ўзига хос ғоялари билан яқиндан танишдилар.
Аввал хабар берганимиздек, миришкор томорқачи оила 20 сотих майдонни эгаллайдиган 400-450 туп тарвуз кўчатларини 2 сотихли томорқасида интенсив – вертикал усулда экиб етиштирди ва шу кунгача бундан 7,6 тоннага яқин ҳосил олиб, 15 млн. сўмдан зиёд даромад олишга улгурди.
Кўп харажат қилмасдан, озгина ердан унумли фойдалана билишнинг барча сирлари ва амалий натижалар билан яқиндан танишган ҳоким ёрдамчилари, ана шундай тажрибаларни ўзлари фаолият олиб бораётган маҳаллаларда томорқа ер эгалари орасида кенг тарғиб қилишга келишиб олдилар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги