Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бегобод маҳалласида ҳомийлик асосида ичимлик суви чиқарилди
2022-07-22 13:16:06 132
Ўзбекистон туманидаги Бегобод маҳалла фуқаролар йиғини туман марказидан энг чекка ҳамда ичимлик суви таъминоти оғир бўлган ҳудудлардан бири.
“Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ўзбекистон тумани филиали ташаббуси билан маҳаллада ҳомийлик асосида 400 метр чуқурликдаги қудуқ қазилиб, тоза ичимлик суви чиқарилди.
Ичимлик суви қудуғини ишга тушириш учун қуввати 63 кВА бўлган янги трансформатор пункти ҳам ўрнатилди.
Натижада маҳалланинг “Нурли файз”, “Бахт” ва “Боғиравон” кўчаларидаги 600 дан зиёд хўжаликларига обиҳаёт кириб борадиган бўлди.
Бугун тоза ичимлик суви қудуғини ишга тушириш муносабати билан йиғилган маҳалла аҳли, нуронийлар қўлларини дуога очиб, Яратгандан саҳоватпеша инсонларнинг эзгу амалларига хайру-барака, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик ва масканларга ана шундай ободлик тиладилар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги