Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ёшлар дафтари” — орзу-мақсадлар ижобати: ёшларга тикув машиналари ва меҳнат анжомлари топширилди
2022-07-19 21:52:04 167
Бугун Ўзбекистон туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 27 нафар йигит-қизларга субсидия асосида мини-инкубаторлар, тикув машиналари ва бошқа меҳнат анжомлари топширилди.
Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари, маҳалладаги ёшлар етакчилари ва ёшларнинг ота-оналари иштирок этди.
Тадбирда туман ёшларининг бандлигини таъминлаш, улар учун доимий даромад манбаини яратиш, касб-ҳунарга ўргатиш орқали аниқ ва манзилли қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Навбатдаги тадбирда ҳам ёшлар учун доимий даромад манбаи яратиб беришда уларнинг қизиқишлари, имконият ва иқтидорлари алоҳида эътиборга олинди.
“Турмуш ўртоғим бир неча йилдан буён бронхиал астма билан оғрийди, ўзим ишсизман. 2 нафар фарзандимизни вояга етказяпмиз. Мурожаатим ва масъулларнинг ўрганишларидан сўнг бугун оиламиз учун бепул тарзда мини-инкубатор беришди. Уйда даромад топмоқчимиз”, дейди Қум маҳалласида яшовчи Дилафрузхон Хамидова.
Мафтунабону Эркинова эса шу йили тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабини тикувчилик йўналишини тамомлади. Туркистон маҳалласида истиқомат қиладиган бўлажак моҳир чевар ҳам “маҳаллабай” ўрганишлар давомида “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган. “Турли кўйлаклар, бош кийимлари тикиб, тақинчоқлар ясаш ҳам қўлимдан келади. Кредит дўконидан тикув машинаси олишга имкониятимиз етмаган эди. Бугун менга беғараз тақдим этилган замонавий тикув машинаси орқали севимли машғулотимни давом эттираман ”, дейди у ҳам.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги