Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 215 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Навбатдаги туман очиқ биринчилигида ҳам 100 га яқин фарғоналик ёш байдаркачилар Катта Фарғона каналида эшкак эшдилар

×

 2022-07-18 16:55:55    69

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасида туман очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақа туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги, спортни ривожлантириш бўлими ва бошқа дахлдор муассасалар ҳамкорлигида туманда спортни, хусусан сув спорти турларини янада тарғиб қилиш ва оммалаштириш, болалар ва ўсмирларни уларга кенг жалб этиш мақсадида ташкилланди.

Унда Ўзбекистон, Фурқат, Бешариқ ва Бағдод туманлари ҳамда Фарғона шаҳридан 100 га яқин ёш эшкак эшувчилари иштирок этдилар. 

Катта Фарғона каналида ўтказилган мусобақада ёш спортчи йигит-қизлар 3 та ёш тоифасида К-1 ва С-1 қайиқларида 200, 500 ва 1000 метр масофаларда баҳслар олиб бордилар.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги