Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 70 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг!

×

 2022-07-14 11:20:31    138

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли тумандошлар, ҳудудлар бўйлаб мавжуд инфратузилмалар билан боғлиқ Сизни қийнаб келаётган ва ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми? “Ташаббусли бюджет” доирасида ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилиши давом этади.

Мамлакатимиз бўйича “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсумига жорий йилнинг 15 июлидан старт берилади.

Жараёнда иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки Сизнинг эҳтиёжларингизни акс эттирган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин. 

Онлайн иштирок этиш бевосита Молия вазирлигининг openbudget.uz “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади.

Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш;

Ёритиш тизимини яхшилаш;

Ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфальт ётқизиш;

Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жиҳозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш;

Жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш.

Таклиф қолдириш жараёни жуда ҳам содда бўлиб, Сиз ўз шахсий кабинетингиз орқали қўшиш тугмасини боссангиз ва очилган саҳифага ўз таклифингиз ҳақида маълумотларни киритсангиз бас. 

Таъкидланишича, билдирилган таклифларнинг умумий қиймати 1,2 млрд. сўмдан ошмаслиги, таклифда ягона ижтимоий муаммо акс эттирилиши ҳамда таклифнинг манзили аниқ кўрсатилиши лозим.

Таклиф қолдириш ва овоз бериш якунига кўра ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ҳамда таклифни амалга ошириш учун маблағ ажратилиши юзасидан қарор қабул қилиниб, амалий ишлар бошланади.

Ташаббус кўрсатинг ва “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг. Муаммоларни ҳал этиш ўз қўлингизда.