Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Солиқ қарздорликларини ундириш чоралари кўрилмоқда
2022-07-12 11:08:42 144
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш чораларини кўрилишини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят Ўзбекистон туман бўлими томонидан солиқ идоралари билан ҳамкорликда ундириш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 6 ойида иш юритувидаги 3255 та 31 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларидан давлат ижрочилари томонидан қарздорларнинг мол-мулкларини реализация қилиш, ундирувни уларнинг дебиторлик қарздорларига қаратиш ҳамда ҳисоб рақамларига инкасса топшириқномалари қўйилиши натижасида 427 та ижро ҳужжати бўйича 16,2 млрд. сўм амалда ундирилди.
Ҳозирда қолдиқ ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш мақсадида, қарздорларнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, мол-мулклар электрон онлайн-аукцион савдоларига қўйилган. Бу борадаги ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими