Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 208 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод марказ” дастури доирасидаги ишлар Абдурахмон Жомий номли кўчада жадаллик билан олиб борилмоқда

×

 2022-07-07 23:30:31    83

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳридаги 1,4 километрлик Абдурахмон Жомий номли кўчани обод этиб, “Намунавий кўча”га айлантириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида ушбу ҳудудда бўлиб, бажарилаётган ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. 

Айни кунларда кўча бўйлаб жойлашган зовур махсус техникалар билан қайтадан кавланди, қурувчи-пудратчилар томонидан пиёдалар йўлаги ташкил этиш, зовур қирғоғи бўйлаб темир тўсиқларни ва йўлнинг нариги чети бўйлаб эса янги бетон ариқ (лоток)лар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. 

Бунёдкорлик ишлари доирасида тез орада яна бир қатор бунёдкорлик ишларини амалга оширилади. 

Сектор раҳбарлари томонидан масъулларга белгиланган вазифаларни сифатли ва муддатидан кечиктирмасдан якунлаш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги