Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 203 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Инсон қадри учун: Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистон туманида эзгу амаллар кўлами кенгаймоқда

×

 2022-07-07 22:47:31    83

PDF yuklash
Chop etish


Улуғ айёмлар арафасида хайру-саҳоват, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш халқимизда одат тусига айланган.

Инсон қадрини улуғлаш ҳамда муборак Қурбон ҳайити айёмини юқори кўтаринкилик билан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон туманида арафанинг илк кунларидаёқ 500 дан зиёд эҳтиёжманд оилаларга арафалик эҳсонлари тарқатилди. 

Уюшқоқлик билан ташкилланган хайрия тадбири доирасида кам таъминланган, “дафтар”ларга киритилган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган ва беморлари бор хонадонларга “Саховат ва кўмак” жамғармасидан бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда туман фермерларининг ҳиммати бўлган буғдой маҳсулотлари етказиб берилди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев раҳбарлигида бир гуруҳ мутасаддилар қатор хонадонларда бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Кўплаб оилаларга байрам совғалари, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бу эътибордан кўплаб юртдошларимизнинг кўнгли тоғдай кўтарилди.

“Узоқ йиллардан буён астма касаллиги билан оғрийман. 2-гуруҳ ногиронлигини белгилашган. Сўнгги пайтларда ошқозоности безидаги оғриқлар ҳам бир жойда ётиб қолишимга сабаб бўлди. Маҳалладагилар “Аёллар дафтари”га киритишиб, холимдан хабар олиб туришибди. Бугунги йўқловдан яна бир бор руҳланиб, ўзимни бир қадар тетик ҳис қилдим. Ҳамюртларимиз орасидан ҳеч қачон оқибат кўтарилмасин”, дейди Туркистон маҳалласида яшовчи Махбубахон Абдуллаева.

Ҳайит арафасида, инсон қадрини улуғлашга қаратилган хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварликни мужассам этган бу каби хайрли тадбирлар туманда давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги