Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳолининг кам таъминланган ва эҳтиёжманд қатлами қўллаб-қувватланмоқда
2022-07-06 11:20:10 127
Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бўлим томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида 80 млрд. 350 млн. 800 минг сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланиб, шундан 53 млрд. 15 млн. 700 минг сўм маблағ амалда ундирилди.
Хусусан, давлат бюджетига қарийб 19 млрд. 589 млн. 700 минг сўм маблағ ундирилиши таъминланди.
Шунингдек, Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб- қувватлаш учун очилган махсус ҳисоб-рақамларга жами 1 млрд. 156 млн. 300 минг сўм маблағлар йўналтирилди.
Ушбу маблағлар “дафтарлар”га киритилган, кўмакка муҳтож фуқароларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга хизмат қилади.
Бу борада белгиланган амалий тадбирлар давом этмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими