Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Махмудахон Камолова Ўзбекистон тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди
2022-07-04 17:29:04 132
Камолова Махмудахон Азамовна Ўзбекистон тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Махмудахон Камолова 1967 йилда Ўзбекистон туманида туғилган. Маълумоти олий. 1988 йилда Қўқон давлат педагогика институтини биринчи мутахассислик, 2005 йилда эса айни шу олийгоҳни иккинчи мутахассислик бўйича тамомлаган.
Узоқ йиллар тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 25-мактаб психологи вазифасида меҳнат қилган Махмудахон Камолова, кейинчалик Қўқон давлат педагогика институти педагогика-психология кафедраси ўқитувчиси вазифасида фаолият олиб борган.
2004-2006 йилларда тумандаги Овчи қишлоқ фуқаролар йиғини диний-маърифат, маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
2009-2020 йилларда эса Ўзбекистон тумани ҳокимининг ўринбосари-хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2020-2022 йилларда Ўзбекистон туман ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Қўқон давлат педагогика институти илмий тадқиқотчиси сифатида илмий фаолият билан шуғулланаётган эди.