Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 60 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Саховатнинг амалий ифодаси: Ўзбекистон тумани фермерлари томонидан эҳтиёжманд оилаларга бепул буғдой ва сомон боғламлари тарқатилиб, такрорий экин экиш учун ер майдонлари ажратилмоқда

×

 2022-06-30 19:50:45    127

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилги ғалла мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиб, улкан хирмон уюшга эришган Ўзбекистон тумани фермерлари ўз фермер хўжаликлари аъзоларига, ҳудудларда яшовчи эҳтиёжманд оилаларга бепул буғдой ва сомон боғламларидан тарқатиб, такрорий экин экиш учун ер майдонлари ажратиб беришмоқда. 

Ана шундай эзгу амал бугун Қўрғонча маҳалласида деҳқончилик қиладиган “Рафиқжон ўғли Баходир” фермер хўжалиги томонидан амалга оширилди. 

17 йилдан буён фермерлик қиладиган тажрибали деҳқон Баходиржон Турсунқулов ўғиллари, оила ва фермер хўжалиги аъзолари билан кўп йилдан буён ғалла-ю, пахтадан мўл ҳосил етиштириб, шартномавий режаларни ўз вақтида уддалаб келади. 

Бу йилги ғалла мавсумда ҳам 37 гектар ер майдонида 150 тоннадан зиёд буғдой етиштирган хўжалик миришкорлари белгиланган барча режаларни ортиғи билан бажарди. 

Саховатпеша фермер бугуннинг ўзида маҳалласи, атроф-ҳудудда истиқомат қилувчи 30 та эҳтиёжманд оилаларга ҳиммат кўрсатиб, бепул буғдой тарқатди. 

Таъкидлашича, хайрли амални давом эттириб, фермер хўжалиги аъзоларига ҳам хали анча буғдой тарқатишни мақсад қилган.

Жараёнда иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев фермернинг ушбу аҳдини эътироф этиб, унга миннатдорчилик билдирди. Аъзолар ва маҳалла аҳли билан суҳбатлашди. Масъулларга бошқа ҳудудларда ҳам бу каби эзгу тадбирларни уюшқоқлик билан ташкилланишини давом эттириш, жараёнларга кам таъминланган, “дафтарлар” рўйхатига киритилган оилалар вакилларини кўпроқ қамраб олиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берди.  

Фуқаролар ҳам бундай ғамхўрлик ва давомли эътибор, юртимиздаги халқчил ислоҳотлар учун мамнунликларини билдиришди.

Бундай савобли ишлар туманимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги