Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хотин-қизлар фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди

×

 2022-06-30 12:06:38    111

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлигида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди. 

Унда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилшода Мирзажонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ходжаева, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Учрашув аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ходжаева томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича кенг тушунчалар берилди. Маърузачи томонидан конституциявий тузатишлар, авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланиши таъкидланди.                                      

Шунингдек, мулоқот давомида ҳудудларда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, қишлоқлардаги хотин-қизларни касб-ҳунарга, оилавий ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилалар маънавий-ахлоқий қадриятларини мустаҳкамлаш масалалари билан боғлиқ чора-тадбирлар самарадорлиги таҳлилий муҳокама қилинди.

Хотин-қизлар фаолларининг асосий вазифалари ва уларни амалга ошириш механизмлари, жумладан, ижтимоий хизматларни маҳаллада ташкил этиш, оилаларда ижтимоий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, уларнинг олдини олиш борасида мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳамда хотин-қизларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизлар фаоллари томонидан оилалар ва хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш, оммавий спорт тадбирларини ўтказиш, жамоатчилик тузилмалари ишини самарали ташкил этиш бўйича иштирокчиларга зарур тавсиялар берилди.

Учрашувда хотин-қизларни иш билан таъминлаш, субсидиялар ва банк кредит маблағларини ажратиш орқали уларни тадбиркорликка жалб этиш, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, маҳалла аёллари иштирокида спорт-соғломлаштириш мусобақаларини ўтказиш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, маданий-оммавий тадбирларда хотин-қизлар иштирокини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан сектор раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддиларнинг ахборотлари хам эшитилди.

Мулоқот якунида хотин-қизлар фаоллари фаолияти самарадорлигини ошириш, ўзаро ҳамкорликни янада изчил йўлга қўйиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги