Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида 2 минг 500 дан зиёд оилага такрорий экин экиш учун ер ажратиб берилмоқда
2022-06-25 11:39:34 141
Ўзбекистон туманида эҳтиёжманд, бандлигини таъминланмаган ва “дафтар”лар рўйхатида турган оилаларга ўртача 10-20 сотихдан ер ажратиб бериш орқали, 1 минг 915 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, "E-Auksion" электрон савдога ариза топширган, лекин ғолиб бўлмагани сабаб ер олмаган 590 нафар фуқароларга ҳам 118 гектар ер майдони ажратиб бериш ишлари ташкилланмоқда.
Туман ҳудудлари бўйлаб бириктирилган вакиллар, кадастр бўлими ходимлари хамда маҳалла масъуллари иштирокида такрорий экин экиладиган майдонларнинг жами 600 гектари рўйхат асосида аҳолига ажратиб берилмоқда. Мутахассислар томонидан жойларда фуқароларга ер майдонларидан самарали фойдаланиш, сабзавот ва дуккакли экинлар экиш, парваришлаш ва йиғиб олиш юзасидан муҳим агротехник тавсиялар берилмоқда.
Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига 19 минг 200 дона сомон боғламлари ҳамда режадан ортган ҳосил ҳисобидан 680 тоннадан зиёд ғаллани бепул тарқатиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги