Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик 88 нафар зиёратчилар муборак Ҳаж сафарига кузатилди

×

 2022-06-21 11:19:27    151

PDF yuklash
Chop etish


Ер юзининг барча қитъаларидаги мусулмонлар шу муқаддас ойда Ҳаж зиёратига бориб, Ислом динидаги бешинчи аркон амалларини адо этишади. Дарҳақиқат, муборак сафарга бориш, табаррук Каъбатуллоҳни тавоф қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг нияти, орзусидир.

Коронавирус пандемияси сабабли Ҳаж зиёратига бориш маълум муддатга тўхтаб қолган эди, жорий йилдан яна муборак сафарга йўллар очилди. Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги натижасида минглаб ватандошларимиз ўз фарзларини эмин-эркин бажариш бахтига эришмоқда. Бу борада уларга давлатимиз томонидан жуда катта амалий ёрдам кўрсатилмоқда, қулай шароит яратиб берилмокда. 

Ана шундай улуғ имконият туфайли бугун 88 нафар Ўзбекистон туманилик фуқаролар муқаддас зиёратга жўнаб кетишмоқда. Эрта тонгдан Яйпан шаҳридаги “Оқтепа” жомъе масжидида тумандошларимизни кузатиш маросими бўлиб ўтди. 

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари қатнашдилар. 

Зиёратчилар учун дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Тиловатларда бўлажак ҳожиларга сафарлари давомида соғлиқ, хотиржамлик, юртимизга тинчлик ва фаровонлик тиланди.

Ҳаяжонли дамларда Яратганнинг байти сари йўл олаётган, орзулари ушалган ҳамюртларимиз эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишни сўраб, хайрли дуолар қилишган бўлса, кузатишга чиққан яқинлари Каъбатуллоҳга бориш уларга ҳам насиб этишини дилларига тугишди.

Тумандошларимиз бугун тушликдан сўнг “Ҳаж–2022” дастури асосида “Наманган халқаро аэропорти”дан Мадинаи мунавварага парвоз қилиши белгиланган. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги