Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БОЛА ПУЛИГА АРИЗА БЕРИЛГАНИДАН КЕЙИН ҚАНЧА ВАҚТДА БУ НАФАҚА ТАЙИНЛАНАДИ?
2022-06-20 21:39:37 204
Савол: Мен 3 ёш ва 1 ёшли фарзандим учун бола пулига шу ойда ариза топширсам ва хужжатларим тўғри келса, менга қачондан бошлаб хамда қанча миқдорда пул чиқади ?
Жавоб: Ҳукуматнинг 21.10.2021 йил кунги 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, болалар нафақаси ва моддий ёрдам белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади. Яъни, агар Сиз шу ойда ариза топширсангиз ва хужжатларингиз низом талабларига тўғри келса, Сизга кейинги ойдан бошлаб пул чиқишни бошлайди.
Шунда икки нафар фарзандингиз учун бир йил давомида ва ҳар ойда 475 000 сўм пул берилади.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистон туман бўлими