Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг тумандаги ижроси муҳокама қилинди

×

 2022-06-18 20:19:11    153

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёвнинг жорий йил 3 февралдаги “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-22-сон Фармойиши қабул қилинган.

Мазкур ҳужжатга кўра халқ таълими тизимини янада ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва тарбия сифатига бевосита ва билвосита таъсир қилиши мумкин бўлган масалаларни ҳал қилиш мақсадида миллий кенгаш ташкил этилган. Халқ таълимини ислоҳ қилиш бўйича Республика кенгаши раиси давлат раҳбари бўлса, вилоят, туман (шаҳар)ларда ҳокимлар бўлиши белгиланган.

Бугун Ўзбекистон туманида мазкур туман кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими, кенгаш раиси Шерзоджон Юлдашев, кенгаш аъзолари ва мактаб директорлари иштирок этди.  

Йиғилишда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича белгиланган вазифаларнинг тумандаги ижроси батафсил муҳокама қилинди. 

Кун тартибидан асосан мактабларда таълим сифатини ошириш, битирувчиларни олий таълим муассасаларига қамраб олиш, педагог кадрларнинг малака тоифаларини ошириш, ўқувчи ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик каби иллатларни олдини олиш, маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлиги ҳамда таълим масканларини инфратузилмасини яхшилаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш каби долзарб масалалар ўрин олди. 

Туман ҳалқ таълими тизимида эришилаётган ютуқлар билан биргаликда, мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳам танқидий кўриб чиқилди. 

Мутасаддиларнинг ахборотлари эшитилиб, тизимни янада ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан келгусида амалга ошириладиган муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги