Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Дом строй” компаниясининг Яйпандаги филиали очилди
2022-06-18 20:15:29 153
Кеча “Дом строй” компаниясининг Яйпандаги савдо марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кенг турдаги қурилиш маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи марказнинг очилиш тадбирида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этди.
Нуронийлар, туман аҳли вакиллари, компания таъсисчилари ва ишчи ходимлари қатнашган тадбирда туман раҳбарига компания, унинг мақсад ва қадриятлари ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, 10 йиллик тажриба ва қадриятларга эга бўлган катта савдо ташкилоти Қўқон шаҳрида фаолият кўрсатиб, ўз тармоқ дўконларини биринчи бўлиб Яйпанда ташкил этди.
Асосий эътиборни сифат, харидорлар учун қулай шароит ва нарх мезонларига қаратишни мақсад қилган компаниянинг Яйпандаги савдо марказида 17 минг хил турдаги қурилиш маҳсулотлари харидорларга таклиф этилмоқда.
Шу куни Хитой, Германия, Полша, Туркия, Россия каби давлатлар ҳамда мамлакатимиздаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилиш маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилди.
Компаниянинг Яйпандаги савдо маркази ташкил этилиши натижасида 20 дан зиёд туман ёшларининг бандлиги таъминланди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги