Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Яйпандаги кўп тармоқли марказий поликлиника болалар бўлими 3 млрд. сўм маблағ эвазига капитал таъмирланади. Бўлим учун “Ташаббусли бюджет” доирасида 480 млн.сўмлик янги жиҳозлар ҳам келтирилди
2022-06-17 14:49:42 149
Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳар Туркистон кўчасида жойлашган кўп тармоқли марказий поликлиника болалар бўлимида яқин кунларда кенг миқёсда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда берилган топшириқлар бўйича йиғилиш баёнида белгиланган.
Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ғолиб бўлган таклиф натижасида мазкур поликлиника учун 480 млн. 525 минг сўмлик янги мебел жиҳозлар ҳам келтирилди.
Таъмирлаш ишлари тўлиқ якунлангандан сўнг болалар тиббиёт муассасаси ушбу мебел жиҳозлари билан жиҳозланиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги