Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Абитуриентлар учун бу йилги асосий янгилик ва ўзгаришлар маълум қилинди

×

 2022-06-14 10:12:48    126

PDF yuklash
Chop etish


2022 йилда абитуриентлар учун тест топширишдаги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида Давлат тест маркази маълумот берди.

1️⃣ Олдинги йилги қабулда мутахассислик блокидаги 2 та фанга тенг – 3,1 баллдан берилган эди. Бу йил эса шу 2 та фан муҳимлилигига қараб даражаланади. Масалан, математика йўналиши учун 1-фан математика (ҳар тўғри жавобга 3,1 баллдан) , 2-фан эса физика (ҳар тўғри жавобга 2,1 баллдан) бўлади.

2️⃣ Мутахассислик фанларининг даражаланиши абитуриентларнинг 5 та йўналиш танлаш имконига ҳам таъсир қилади. Энди абитуриентлар ўтган йилгидек мутахассислик блокида мавжуд 2 та фанга қараб эмас, балки уларнинг биринчи ёки иккинчи фанлигини ҳам ҳисобга олиб 5 та ОТМни танлайди.

3️⃣ Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан – математика, она тили ва Ўзбекистон тарихи бўйича 10 тадан жами 30 та савол тушади ва уларга 1,1 баллдан берилади (2021 йили мажбурий блок учун 2,1 баллдан берилган).
Мажбурий блокдан жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл. Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича эса жами 60 та савол берилади. Биринчи фандан тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 93 балл, иккинчи фандан тўплаш мумкин бўлган максимал балл эса 63 балл.

Умумий ҳолда, 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

4️⃣ Бу йил кириш имтиҳонларида абитуриентларга тестларни ишлаш учун 3 соат вақт берилади. Вазирлар Маҳкамасининг тест топшириқларини ўтказишга оид 261-сонли низомида 30 та савол учун бир соат вақт берилиши ёзилган. Демак, 90 та саволга 3 соат вақт берилади.

5️⃣ Бу йилдан 6 та ОТМда тест ижодий имтиҳонга ўзгармоқда. Фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган:➖

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;➖ Самарқанд давлат чет тиллари институти;Тошкент давлат шарқшунослик университети.

Шунингдек:

Тошкент давлат педагогика университети, Қўқон давлат педагогика институти, Нукус давлат педагогика институтининг хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларида чет тилидан тест эмас, тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон олинади.Бунда ушбу ОТМларнинг биринчи фани чет тили бўлган йўналишларида абитуриентлар ижодий имтиҳон топширади. Инглиз тили бўйича ижодий имтиҳон компьютер вариантда, қолган тиллар бўйича эса қоғоз вариантда олиниши режалаштирилмоқда.
Бу йўналишларга топширадиган абитуриентлар учун энг мураккаб ва таваккалли томони – улар мана шу 6 та ОТМ доирасидагина 5 та йўналиш танлаши мумкин бўлади. Сабаби бошқа ОТМларда чет тили имтиҳони тест кўринишида олинади ва саволлар тури бир-биридан фарқ қилади.

6️⃣ Баъзи йўналишларда имтиҳон олинадиган фанлар ўзгарган. Давлат ОТМларида таълим йўналишлари сони – 461 та, шундан 7 фоизида 2 та фаннинг ўрни ўзгарган. Битта фан ўзгарган таълим йўналишлари эса 2,8 фоизни ташкил қилган бўлса, фақатгина битта йўналиш – биотиббиёт муҳандислиги йўналишида мутахассислик фанлари бутунлай ўзгарган.
Жумладан, филология ва ўзбек тили ва адабиёти йўналишларида ҳам иккинчи фан – тарих ўрнига чет тили киритилди.

7️⃣ Мактаб ёки коллеж, лицейни бир йил аввал тугатган абитуриентларнинг барчаси кириш имтиҳонларида қатнашиш учун пул тўлайди. Бу йилдан бошлаб кириш имтиҳонлари учун тўлов ундирилмайдиган абитуриентлар тоифасига:
➖ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;➖ «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турувчи ёшлар ҳам киритилди.

Бунгача озод қилинганлар рўйхатида ногиронлиги бўлган шахслар ва меҳрибонлик уйлари болалари, болалар шаҳарчасининг битирувчилари бор эди.