Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 64 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жиноятчиликка эмас, балки унинг сабабига қарши курашиш муҳим

×

 2022-06-13 20:12:59    137

PDF yuklash
Chop etish


Тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юртимиздаги энг асосий устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг туман ИИБ масъул ходимлари ва профилактика инспекторлари билан навбатдаги учрашуви ҳам ҳам ана шу долзарб масалалар муҳокамасига бағишланди. 

Учрашувда жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида туманда умумий жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Профилактика инспекторларининг ўзлари бириктирилган маҳаллаларда олиб бораётган ишлари ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида сўз борди. 

Жойларда ишни ташкил этишда жиноятчиликка эмас, балки унинг сабабига қарши курашишга алоҳида урғу қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги