Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кўл Элаш маҳалласининг ички йўлларига “Ташаббусли бюджет” доирасида салкам 3 километр, аҳолининг қўшимча ташаббуси билан яна 300 метрдан ортиқ асфальт ётқизиляпти

×

 2022-06-11 21:46:05    156

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун Кўл Элаш маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкор, ободлик ишлари, маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларининг бориши билан танишди.

Асосий “ўсиш нуқта”си, яъни драйвери дехқончилик, боғдорчилик ва тадбиркорлик дея белгиланган маҳалладаги 1140 дан зиёд оилада 3 минг 530 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Жорий йил март ойида ўтказилган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида Кўл Элашликлар томонидан илгари сурилган ташаббус “энг кўп” овоз тўплаган таклифлардан бири бўлиб, ўзига хос ғолиблик натижасида бугун маҳалланинг 2750 метр масофадаги ички кўчалари асфальтланмоқда. Жадал бажарилаётган ишлар давомида шу кунгача 2 километрдан ортиқ кўчалар асфальт кўриб улгурди. 

Ўз маҳаллаларининг бундай кўркам ва равон тус олаётган қиёфасидан руҳланган аҳоли вакиллари ўзаро кенгашиб, ҳомийлик йўли билан “Олмазор”, “Янгиҳаёт” ва “Булоқбоши” кўчаларига яна 300 метрдан зиёд асфальт босишга астойдил “енг шимаришди”.

Туман ҳокими маҳалла марказида барпо этилаётган 80 та иш ўрнига мўлжалланган 2 қаватли тикувчилик цехининг қурилиш ишларини кўздан кечирди. Лойиҳа ташаббускорларининг мавсад ва режалари билан яқиндан танишиб, ушбу эзгу ташаббусни маъқуллади. Лойиҳа тармоғини янада кенгайтириш ва унда банд бўладиган аҳоли ўрнини кўпайтириш юзасидан қўшимча таклиф ва тавсиялар берилди. 

Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш, бандликка кўмаклашиш ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги фаолиятлари ҳақида суҳбатлашилди. Масъулларга фаолликни янада ошириш, “хонадонбай” ишлаш тадбирларини кучайтириш кўрсатмалари берилди. 

Маҳалла ҳудудидан Катта Фарғона каналига сув қуювчи “Авғонбоғ” ташламаси ўтган. Ушбу коллектор-очиқ каналга қўшимча равишда янги кўприк қурилса маҳалла аҳли асосий йўллардан бири, халқ тилида “Охунқайнар” ҳалқаси-Мингтут йўналишидаги қатнов йўлига чиқиши осонлашиб, салкам 1 чақиримлик узоғи яқин бўлади. Ўрганишлар жараёнида ушбу кўприкни қуриш учун ваколатли муассасалардан тегишли тартибда рухсат олиш масаласи кўтарилди. Туман ҳокими маҳалла аҳли номидан билдирилган ушбу мурожаатни тез муддатда ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқ берди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги